Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Яван ГЭС қурилишига старт берди


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 2 июнь куни Зарафшон дарёсида Яван гидроэлектр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, қурилишга старт берган.

Ушбу иншоот энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликда биринчи йирик лойиҳа бўлади. 140 мегаватт қувватли замонавий станция мамлакатлар энергетик хавфсизлиги, сув ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Муҳандислик ишлари тўлиқ замонавий стандартлар асосида, илғор хорижий компаниялар иштирокида олиб борилмоқда.

Лойиҳани молиялаштиришга етакчи халқаро институтлар, шу жумладан, Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки қизиқиш билдирган. Ушбу лойиҳа тармоқнинг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини мустаҳкамлаш, минглаб хонадонлар ва янги корхоналарини «яшил» энергия билан таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот учун, ўзбекистонлик гидроэнергетиклар Тожикистон ҳудудида ГЭС қуриши тўғрисида 2020 йилда хабар қилинган эди. Ўшанда «Яван» ГЭС қуриш лойиҳасининг дастлабки қиймати 282 млн АҚШ долларига тенг экани маълум бўлганди.

XS
SM
MD
LG