Ссылки доступа

Ўзбекистонликлар бу йил Ҳажга бориш учун қарийб 63 млн сўм тўлаши керак бўлади


Ўзбекистонда “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм (Марказий банкнинг бугунги курси билан тақрибан 5 минг 720 АҚШ доллари) этиб белгиланган.

Бу ҳақда 3 июнь куни АОКАда ўтказган брифингда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.

Мулозим нарх ошишига Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар ошгани сабаб бўлганини урғулаган.

Бундан ташқари, Ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасалар хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган. Шу боис, Маъруповга кўра, дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилган.

Бу йил Ўзбекистондан 10 865 киши Ҳаж сафарига бориши кутилмоқда. Пандемиядан аввалги 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 га тенг эди. Каримов ҳукмронлиги даврида ўзбекистонликлар учун Ҳаж квотаси 5000 дан оширилган эмас.

XS
SM
MD
LG