Ссылки доступа

Молдовада Россия ТВларининг ахборот ва сиёсий кўрсатувлари намойиши қонун билан тақиқланди


Молдова парламенти Трансчегаравий телевидение тўғрисида Европа конвенциясини ратификация қилмаган мамлакатларнинг сиёсий кўрсатувларини ретрансляция қилишни тақиқловчи қонун лойиҳасини узил-кесил қабул қилди.

NewsMaker нашри хабарига кўра, мазкур қонун Россия телеканаллари дастурларига нисбатан ҳам қўлланади.

Иқтидордаги Ҳаракат ва бирдамлик партияси депутати Раду Мариан ахборот, ахборот-таҳлил, ҳарбий ва сиёсий мазмундаги теле ва радиодастурлар ретрансляцияси тақиқланаётганини билдирган.

Хусусан, янги қонунга мувофиқ, Молдова ҳудудида ёлғон маълумотлар, ҳарбий агрессия пропагандаси, экстремистик ёки террористик мазмундаги, шунингдек мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи фейк хабарларни узатиш ман этилади.

Ушбу тартиб милитаристик мазмундан холи фильмлар, мусиқа ва кўнгилочар дастурлар ретрансляциясига тааллуқли эмас.

Қонунни бузганлик учун 100 минг лейгача (5200 доллардан кўпроқ) миқдорда жарима, кўрсатув узатиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини вақтинча тўхтатиш каби жазо чоралари назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG