Ссылки доступа

БМТ Туркия номини ўзгартиришни маъқуллади


БМТ Туркиянинг мамлакат номини чет тиллардаги имлосини Türkiye деб ўзгартириш ҳақидаги илтимосини маъқуллади, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги БМТ Бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррикга таяниб.

Дюжаррикнинг сўзларига кўра, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Туркия ташқи ишлар вазиридан ном ўзгартириш тўғрисида билдиришнома олган, мамлакат номини ўзгартириш хат олинган пайтдан бошлаб кучга киради.

Бир кун аввал Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли Анқара БМТга мамлакат номининг хорижий тиллардаги имлосини ўзгартириш бўйича расмий сўров юборганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай қарор «Анқаранинг мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга қаратилган қадамлари доирасида қабул қилинган».

2021 йил декабрь ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркиянинг халқаро бренд номини Turkeyдан Türkiyeга ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатда таъкидланишича, мамлакат брендини ўзгартириш тўғрисидаги қарор Туркиянинг бой маданияти ва меросини тақдим этиш чора-тадбирлари билан боғлиқ ва турк ишлаб чиқарувчилари «сифатли маҳсулотларнинг ишончли етказиб берувчилари» эканлигини тасдиқлаш учун мўлжалланган.

РБКнинг Анадолуъга таяниб хабар беришича, Анқара диссонанс туфайли мамлакатнинг собиқ номини ўзгартиришга қарор қилган. Инглиз тилидан таржима қилинган “turkey” “курка” деган маънони англатади.

XS
SM
MD
LG