Ссылки доступа

Ўзбекистондан Россияга йўловчи поезд қатновлари қайта тикланмоқда


Россия 14 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқароларинин темир йўл орқали киришига қўйилган чекловларни бекор қилмоқда. Ушбу қарор Россия коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор штаб томонидан қабул қилинди, деб қайд этилган РФ ҳукумати веб-саҳифасида.

«14 июндан бошлаб ҳафтада бир марта „Тошкент — Самара“ ва „Тошкент — Волгоград“ йўналишларида темир йўл алоқасини қайта тиклаш ҳақида қарор қабул қилинди», — дейилади хабарда.

Худди шу кундан бошлаб Россия 2020 йил мартидан жорий қилинган ҳаво ва денгиз пунктлари орқали келган чет эл фуқароларининг киришига эпидемиологик чекловларни олиб ташлайди.

Ўтган йилнинг апрель ойида Россия Ўзбекистон билан авиақатновларни қайта тиклаб, Ўзбекистондан бўлган талабаларга ўқишларини давом эттиришлари учун мамлакатга қайтиб келишига, кузда эса қурилиш ва агросаноат мажмуаси соҳаларида ишлаш учун келган шахсларга рухсат берилганди.

Ўтган йилнинг ёзида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда Россия томонига давлатлар ўртасида мунтазам авиақатновлар сонини кўпайтириш ва йўловчи темир йўл хизматини босқичма-босқич қайта тиклаш таклифини билдирганди.

XS
SM
MD
LG