Ссылки доступа

Қирғизистонда суд Тожикистоннинг 11 фуқаросини жаримага тортган ҳолда ҳибсдан озод қилди


Лейлек туман суди 29 апрель куни қирғиз-тожик чегарасини ноқонуний кесиб ўтган ва Сулукта шаҳридаги кўмир конида ишлаганлик учун ҳибсга олинган 11 нафар Тожикистон фуқаросига ҳукм чиқарди.

Бу ҳақда Озодликка Боткен вилоят суди матбуот хизмати хабар берди.

3 июнь куни суд уларнинг ҳар бирини 50 минг сомдан (тахминан 600 доллар) жаримага тортди ва озод қилди. Бу ҳақда Боткен вилоят суди матбуот хизмати хабар берди.

Тожикистон фуқароларига «давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» айби қўйилган. Улар Тожикистоннинг Сўғд вилояти Жаббор Расулов тумани аҳолиси бўлган.

2021 йилда Тожикистоннинг Сўғд вилоятида Қирғизистоннинг 39 фуқароси чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик учун судланган.

Қирғизистонда ҳам ўнлаб тожикистонликлар чегарани ноқонуний кесиб ўтганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган. Айримлари чегарадаги тўқнашувларда иштирок этганликда айбланган. Қирғизистонда қанча тожикистонлик ҳибсга олингани аниқ эмас.

Шу йилнинг январь ойида Тожикистонда жазо муддатини ўтаётган бир Қирғизистон фуқароси вафот этди.

XS
SM
MD
LG