Ссылки доступа

Тожикистон ОАВ журналистларни калтаклашда иштирок этганларни жазолашни талаб қилди


Муллораджаб Юсуфзода, Анушервон Арипов и Далери Имомали

Тожикистондаги 11 та журналист ташкилоти ҳамда давлат ва хусусий газеталар таҳририяти «Озоди» радиоси журналисти Муллоражаб Юсуфзод ва таниқли блогер Далери Имомалининг калтакланишига алоқадорларни топиб, жазолашни талаб қилди.

Журналист ва мустақил блогер Далер Имомали калтакланганидан икки кун ўтиб Тожикистон журналист ташкилотларининг журналистларга босим ўтказиш ҳолатлари бўйича қўшма баёноти эълон қилинди. 17 май куни эрталаб Муллоражаб Юсуфзода номаълум шахслар томонидан калтакланган эди. Расмийлар оммавий ахборот воситалари ходимларига қилинган босим ҳолатига изоҳ бермаяпти, айбдорлар озодликда қолмоқда.

Тожикистон журналистик ташкилотларининг қўшма баёнотида, шунингдек, қуйидагилар қайд этилган. Унга кўра, Тоғли Бадахшондаги воқеаларни ёритишда оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўсқинлик қилинган; айрим журналистлар сўроққа чақирилган; Озоди радиоси журналистлари Барот Юсуфи, Анушервон Орипов ва Насим Исамов фаолиятига тўсқинлик қилинган, уларнинг телефонлари ва видео жиҳозларини мусодара қилинган; «Азия-Плюс» АА мухбири Рамзия Мирзобековадан телефон ва компьютер олиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, «Озоди» ва «Настоящего Времени» журналистлари 17 август куни Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги фуқаролик жамияти фаоли Улфатҳоним Мамадшоева билан суҳбатлашганидан сўнг ҳужумга учраган эди.

Душанбеда «Озоди» ва «Настоящего Времени» радиоси журналистларига қилинган ҳужумдан 20 кундан ортиқ вақт ўтди. Журналистларга ҳужум қилганлар ҳозирча топилмаган. Ҳозирги суратга олиш гуруҳининг мусодара қилинган мобил телефонлари ва хизмат кўрсатиш жиҳозлари қайтарилмаган.

19 май куни Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари «Азия-Плюс» мухбири Рамзия Мирзобековани ТБМВдаги воқеалар юзасидан сўроққа чақириб, унинг телефони ва компьютерини мусодара қилди.

4 июнь куни таниқли журналист ва блогер Далери Имомали ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, беш соат давомида сўроқ қилинди. Блогер ўзининг YouTubeдаги каналига жойлаган видеолавҳада воқеа Шоҳмансур шаҳар округи раисининг қабулхонасида эшиттириш ёзиб олингандан сўнг содир бўлганини айтди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Тожикистонни сўз эркинлигини чеклаш, диний эркинликларни оёқ ости қилиш ва мухолифатчиларни таъқиб қилишда танқид қилади. Тожикистон расмийлари бу танқидларни рад этиб, мамлакатда барча оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилганини айтади.

XS
SM
MD
LG