Ссылки доступа

Андижон шаҳар ҳокими 48 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланмоқда


Жиноят иши доирасида 6 июнь куни Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров давлат маблағларини талон-торож қилганликда гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов ишида 37 нафар шахс айбланиб улардан 32 нафари ҳибсга олинган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Маълумот учун, Баҳром Ҳайдаров жиноий шериклари билан 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланмоқда.

Терговни Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси олиб бораётгани маълум.

Ҳайдаров жорий йил 28 май куни депутат дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.

Баҳромжон Ҳайдаров аввалроқ ҳоким сифатида ҳам ер ажратиш билан боғлиқ қонунбузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 1,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтиргани маълум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG