Ссылки доступа

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда


Тегишли ҳужжат лойиҳаси Бош прокуратура томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини янги 197−7-модда билан қуйидаги мазмунда тўлдириш таклифи илгари сурилган.

Унга кўра, мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган жисмоний шахс БҲМнинг 5 баравари, мансабдор эса 7 баравари миқдорида жаримага тортилади ёки 10 суткага қамоққа олинади.

Бундан ташқари, 283-моддага, яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайдиган ҳолларга тегишли тартибда ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.

Бунда 197−7-моддада назарда тутилган ҳолларда тиббиёт ходими маъмурий баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қолаверса, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб чиқишга ваколатли орган баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб 15 кунлик муддат ичида кўриб чиқади.

Тиббиёт ходими томонидан профилактика қилиш, ташхис қўйиш, даволаш, реабилитация қилишга қаратилган, шунингдек, ҳомиладорлик ва туғиш вақтида кўрсатиладиган, мустақил якунланган аҳамият ва қиймат хусусиятига эга бўлган ҳаракат ёки ҳаракатлар тиббий хизматни ташкил қилади.

Давлат фуқароларга тиббий ёрдам ва тиббий хизматлар кўрсатилишини кафолатлайди, тиббиёт ходимининг қонуний фаолиятига аралашган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар".

Тегишли ҳужжат бўйича жамоатчилик муҳокамаси 17 июнга қадар давом этади.

XS
SM
MD
LG