Ссылки доступа

Қозоғистонда давлат чегарасини кесиб ўтишда эмлаш ва ПЗР талаблари бекор қилинди


Kazakhstan. The majority of Kazakhstanis have a blue status in the "Ashyk" application. Illustrative photo.

Қозоғистонда давлат чегарасини кесиб ўтишда эмлаш ва ПЗРга қўйилган талаблар бекор қилинди, дея хабар беради Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия.

«Жорий йилнинг 8 июнидан бошлаб Қозоғистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқаролари учун COVID-19га қарши эмланганлик ёки қайта эмланганлик тўғрисидаги ҳужжатли далилларни, улар йўқ бўлганда эса, тест натижалари манфий бўлган сертификат тақдим этишлари шарти бекор қилинсин», — дейилади комиссиянинг сешанба кунги қарорида.

Бош вазир ўринбосари Ерали Туғжанов раислигидаги комиссия йиғилиши якунлари бўйича қарор қабул қилинди.

Айни пайтда Қозоғистон чегарада вақтинча ёпилган 12 та автомобиль назорат-ўтказиш пункти фаолиятига қўйилган тақиқни бекор қилди, дея хабар бермоқда Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия.

«Қозоғистон Республикаси Давлат чегарасининг айрим участкаларида республиканинг еттита вилоятидаги 12 та вақтинчалик ёпилган автомобиль назорат-ўтказиш пунктларининг ишлашига қўйилган тақиқ бекор қилинди», — дейилади комиссия хабарида.

XS
SM
MD
LG