Ссылки доступа

Ўзбекистонга келаётганлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди


Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун 2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, ушбу санадан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.

Шу боис хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонга келишидан олдин коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши, коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши ҳамда тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиши талаб этиладиган Махсус комиссиянинг баёнлари билан киритилган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қоидалар бекор қилинади.

Қайд этилишича, комиссия Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва касалланишнинг динамик пасайиши, коронавирус инфекцияси билан касалланган ва шифохоналардан чиқарилаётганлар беморлар сонининг шифохонага ётқизилганлар сони, карантиндан чиқарилаётган фуқаролар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ижобий томонга ўзгарганлиги, шунингдек дунё мамлакатларида эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, ЖССТ тавсиялари ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келди.

XS
SM
MD
LG