Ссылки доступа

Жаҳон банки Украинага яна 1,5 млрд доллар ажратади


Жаҳон банкининг Украинага умумий ёрдами миқдори тўрт миллиард доллардан ошади.

Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари давом этаётгани сабабли Жаҳон банки Киевга қўшимча 1,49 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда 7 июнь, сешанба куни ташкилот раҳбари Дэвид Малпасс маълум қилди. Унга кўра, бу маблағлар давлат хизматчилари ва ижтимоий соҳа ходимларига маош тўлашга йўналтирилади.

Жаҳон банки сайтида қайд этилишича, лойиҳага Буюк Британия, Нидерландия, Литва ва Латвиядан молиявий кафолатлар олинган. Бундан ташқари, ташкилот Италиядан параллель молиялаштириш ва мультидонорлик траст фонди (MDTF) томонидан қўллаб-қувватлаш тақдим этилгани ҳақида хабар берди.

Шу тариқа, Жаҳон банкининг Украина иқтисодиётига ёрдам пакети 4 миллиард доллардан ошади, бунинг ярмини Киев олиб бўлган, дея маълум қилди ташкилот вакиллари. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Россия бошлаган ҳарбий ҳаракатлар натижасида Украина иқтисодиёти жорий йилда қарийб ярмига қисқаради.

XS
SM
MD
LG