Ссылки доступа

Қирғизистон президенти Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон йўлини 3-4 йил ичида қуриш режасини маълум қилди


Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши келаси йилдан бошланади. Бу ҳақда президент Садир Жапаров 8 июнь куни Жалолобод вилояти Тўқтўғул тумани аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.

У ҳозирда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.

«Агар бу жараён кузгача якунланса, кейинги йилдан йўл қурилиши бошланади. Агар уч давлат ҳамкорликда ишласа, бу йўл 3-4 йилда қуриб битказилади. Даромад Қамбарота-1 ва Қумтордан кам бўлмайди, камида 200 миллион долларни ташкил этади», — деди Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини 2022 йил кузида бошлашни режалаштирилганини маълум қилганди. У бу лойиҳани Қирғизистон тарихидаги энг йирик лойиҳа деб атади.

Бунгача Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев темир йўл қурилиши «яқин кунларда» бошланиши режалаштирилганини тасдиқлаган, Қирғизистон президенти Садир Жапаров эса кейинроқ Кремль розилигини олганини айтган эди.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш ташаббуси 2000 йиллар бошида эълон қилинган, аммо ўшандан бери у амалга ошмаган.

XS
SM
MD
LG