17 август куни Душанбедаги «Озоди» ва «Настоящего Времени» радиоси мухбирлари Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги фуқаролик жамияти фаоли Улфатҳоним Мамадшоева билан суҳбатлашганидан сўнг ҳужумга учради. Фуқаролик кийимидаги одамлар Анушервон Орипов, Насим Исамов, Муллоражаб Юсуфзода ва Барот Юсуфийни машинадан судраб олиб чиқишган. Улар мухбирларнинг иш қуроллаирни ва шахсий мобил телефонларини олиб кетишган.
Ҳужумдан ўн кун ўтиб, 28 май куни кечқурун пойтахтнинг Лохути кўчасида нотаниш шахс Муллоражаб Юсуфзод билан учрашиб, қўлида мухбирларнинг иш қуроллари ва мобил телефонлари борлигини, журналистларнинг кўрсатмаларини олганидан кейингина буюмларни қайтариб беришини айтган.
Мурожаат қилган журналистларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мустақил маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти вакили бўлган адвокат Абдураҳмон Шариповнинг айтишича, 7 июнь куни жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари бошланган. Адвокатнинг сўзларига кўра, Сино шаҳар ИИБ 2-ИИБ терговчиси журналистларга ҳужум қилиш ва уларнинг буюмларини ўғирлаш факти бўйича Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 2-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилганини айтди.
«Озоди» радиоси ва «Настоящего Времени» журналистлари воқеа ўғирлик ёки талончиликка ўхшамаганига амин, чунки ҳужум қилганлар уларнинг исмларини билиб, фақат овоз ёзиш мосламалари, видеокамера ва телефонларни олиб, пулларини қайтариб беришган. Ҳужумни уюштирганлар ҳозирча қўлга олинмаган. «Озоди» радиоси ва «Настоящего Времени» мухбирига уюштирилган ҳужум ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро журналистик ташкилотлар томонидан қораланди.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси 20 май куни Тожикистон ҳукуматини «Настоящего Времени» ва «Озоди» радиосининг тўрт нафар журналисти ва операторига қилинган ҳужум юзасидан адолатли тергов ўтказишга чақирди.
6 июнь куни Тожикистондаги ўн бир журналист ташкилоти ҳамда давлат ва хусусий газеталар таҳририяти «Озоди» радиоси журналисти Муллоражаб Юсуфзод ва таниқли блогер Далери Имомалининг калтакланишига алоқадорларни топиб, жазолашни талаб қилди.
Қўшма баёнот муаллифлари журналистларга нисбатан босим ва таҳдидлар, таъқиб ва калтакланишни тўхтатишни талаб қилиб, шу билан бирга «журналистлар ҳамжамияти ва журналистларни Тожикистон миллий манфаатлари, минтақадаги вазиятдан хабардор бўлиб ишлашга чақирган. Тожикистондаги оммавий ахборот воситаларининг баёнотига расмийлар томонидан ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.