Ссылки доступа

Берлинда автомобиль тротуардаги одамларни босиб кетди. Қурбон ва ярадорлар бор


Берлинда автомобилнинг тротуарга чиқиб кетиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, саккиз киши жароҳатланган.

Полиция ҳайдовчининг ҳибсга олинганини маълум қилди. У пиёдалар йўлаги томон қасддан ҳаракатланганми ёки бехосдан, ҳозирча номаълум.

Бахтсиз ҳодиса Шарлоттенбург туманидаги Брейтшайдплац майдони яқинида содир бўлган. Воқеа жойида 60 нафар ўт ўчирувчидан иборат ўт ўчириш бригадаси навбатчилик қилмоқда.

Воқеа жойида 60 нафар ўт ўчирувчидан иборат ўт ўчириш бригадаси навбатчилик қилмоқда.

2016 йил охирида худди шу кўчада теракт содир бўлди — Полша давлат рақамларига эга юк машинаси Рождество бозорида оломон устига қараб ҳаракатланди. Камида 12 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳат олди.

XS
SM
MD
LG