Ссылки доступа

Ўзбекистон бозорларида шакар учун узун навбатлар пайдо бўлди (видео)


Сўнгги кунларда мамлакатнинг айрим савдо нуқталарида шакар учун узун навбатлар кузатилмоқда.

Нигоҳ Telegram-канали маълумотларига кўра, ажиотажни камайтириш мақсадида июнь ойида бир ой олдингига нисбатан 50 фоизга кўпроқ, кунига 3 минг тонна шакар биржа савдоларига қўйилади.

"Мутахассисларнинг фикрича, ваҳима учун асос йўқ. Ўзбекистонда шакар тақчиллиги бўлмайди", - дейилади хабарда.

“Бу йил шакар ишлаб чиқариш ҳажми 720 минг тоннани ташкил этади. Бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, шакар ва унинг хомашёсини импорт қилиш ҳажми ўтган йилги 643 минг тоннадан 900 минг тоннага ошади. Натижада жорий йил охирида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган тайёр шакар қолдиғи 118 минг тоннадан ошиши кутилмоқда”, - дейилади президент администрациясига яқин манба.


XS
SM
MD
LG