Ссылки доступа

Украина мудофаа вазири: «Биз ҳар куни юздан ортиқ жангчимизни йўқотяпмиз»


Украина мудофаа вазири Олексий Резников Донбассдаги жанговар зонада кўрилаётган Украина қуролли кучларининг йўқотишлари ҳақида маълум қилди.

«Фронтда вазият оғир. Биз ҳар куни юз нафаргача аскаримизни йўқотяпмиз, беш юздан зиёд аскар эса ярадор бўлмоқда», — деб ёзди Резников Facebook’да.

Унинг сўзларига кўра, рус армияси «оммавий босимни давом эттирмоқда, олдинга силжияпти, бироқ кучли қаршиликка дуч келмоқда, катта йўқотишларга учрамоқда, аммо ҳозиргача фронтнинг маълум қисмларида олдинга силжиш учун етарли кучга эга».

Резников келтирган қурбонлар сони Украина президенти Владимир Зеленскийнинг 1 июнь куни Донбассдаги жангларда ҳар куни 60-100 нафар украиналик аскари ҳалок бўлиб, 500 га яқини яраланаётгани айтган аввалги ҳисоб-китобларига мос келади.

Резников ҳарбий йўқотишлар ҳақида хабар берган постнинг асосий мавзуси Украинага бошқа давлатлардан қурол етказиб бериш бўлган. Хусусан, Украина мудофаа вазири Польшанинг 155 мм калибрли «Қисқичбақа» ўзиюрар гаубицалари жангларда фойдаланишга тайёрлигини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG