Ссылки доступа

Қирғизистонда давлатга хиёнатда айбланган сиёсатшунос Марат Казакпаев тергов изоляторидан касалхонага ётқизилди


Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланаётган сиёсатшунос Марат Казакпаев соғлиғи ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Озодликка унинг адвокати Икрамидин Айтқулов маълум қилди.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Казакпаев 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Шу билан бирга, бир қатор ОАВлар Казакпаевнинг яқинларига таяниб, унинг комага тушиб қолгани ҳақида хабар бермоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳозирча бу ҳолатга изоҳ бермади.

2021 йил 13 апрель куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг хабар беришича, фуқаролар М.К. ва М.Т. Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 307-моддаси («Хиёнат») бўйича судгача бўлган иш юритиш доирасида қўлга олинган.

Ҳибсга олинганлар ҳақида аниқ хабар берилмаган, бироқ бир қатор оммавий ахборот воситаларида ҳибсга олинганлардан бири сиёсатшунос Марат Казакпаев эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Эртаси куни МХХ Марат Казакпаевнинг қўлга олинганини тасдиқлади. Суд сиёсатшуносга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлади.

XS
SM
MD
LG