Ссылки доступа

Қозоғистон атом электр станциясини қуриш учун жой танлади


Заброшенное здание и озеро Балхаш в поселке Улькен Алматинской области. 13 апреля 2019 года.

9 июнь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида ҳукумат станция қурилиши учун жой танлаганини айтди.

«Айни пайтда биз атом электр станцияси жойи масаласида бир қарорга келдик ва потенциал етказиб берувчиларнинг технологияларини ўрганмоқдамиз», — деди Тўқаев.

У режалаштирилган қурилиш жойига аниқлик киритмаган. Ўша куни кечқурун Энергетика вазири Болат Ақчулаков АЭС Балхаш яқинида, Олмаота вилоятидаги Улкен қишлоғи яқинида қурилишини маълум қилди.

«Ҳозир сизга объект жойлашадиган ҳудуднинг аниқ координаталарини айта олмайман», — деди вазир.

Илгари расмийлар иккита жойни — Курчатов ва Балхаш шаҳарларини вариант сифатида кўриб чиқдилар.

9 июнь куни Ibusiness.kz нашрининг хабар беришича, Қозоғистон атом электр станциялари бош директори Тимур Жантикин потенциал етказиб берувчилар ҳақидаги маълумотни изоҳлар экан, Қозоғистон кичик модулли реакторлар бўйича лойиҳаларни тақдим этган икки Америка компаниясини четлаб ўтганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Нур-Султон ушбу технологияни мамлакатдаги эҳтимолий биринчи атом электр станцияси учун қўллашни хавфли деб ҳисоблаган.

Америка компаниялари рад этилганидан кейин тўртта лойиҳа кўриб чиқиш учун қолди, деди у.

«Табиийки, бу Росатом (Россия лойиҳаси), у ҳозирда энг кўп қурмоқда, унда нафақат технологиялар, балки қурилиш жараёнининг ўзи ҳам ишлаб чиқилган, биз доимо таъминот занжирига қараймиз», — деди Тимур Жантикин.

Унинг сўзларига кўра, станциянинг нархи стандарт лойиҳа 3+ станциясининг иккита блоки учун 8-12 миллиард долларга тушиши мумкин. Лойиҳанинг ўзини оқлаш муддати 14-16 йилга баҳоланмоқда.

Энергетика вазирлигида атом электр станциясини қуриш ва ишга туширишнинг дастлабки муддати 2035 йил деб белгиланган. Агентлик аввалроқ оммавий ахборот воситалари ва фикр етакчилари иштирокида «АЭС хавфсизлиги бўйича хабардорлик» кампаниясини бошлашни режалаштираётганини айтган эди.

2019 йил апрель ойида Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қасим-Жўмарт Тўқаев билан Москвада бўлиб ўтган учрашувда атом электр станциясини қуришда ёрдам беришни таклиф қилган эди. Шундан сўнг Тўқаев ўз чиқишларида атомдан тинч мақсадларда фойдаланиш зарурлигини қайта-қайта таъкидлади. 2021 йил сентаябрь ойида Путин минтақалараро ҳамкорлик форумида Қозоғистонда атом электр станциясини қуришда ёрдам беришни яна таклиф қилган эди.

Халқаро энергетика маслаҳатчилари ва бир қатор қозоғистонлик энергетика мутахассислари атом электр станцияларининг ишлашини «глобал иқлим ўзгаришига қарши курашда камроқ хавфсиз, жуда қиммат, секин ва самарасиз» деб атамоқда.

XS
SM
MD
LG