Пикетга Атазовнинг парламент йиғилишида миграцияга кетаётган қизлар ҳақидаги нутқи сабаб бўлган. Намойишчилар Атазовдан мандатини топширишни талаб қилишди.
Жогорку Кенешнинг 9 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида Сайлобек Атазов 18-20 ёшли қизлар хорижга фақат ота-оналари ҳамроҳлигида ёки турмуш қургандан кейин чиқиши кераклигини айтди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари депутатни танқид қилиб, бу каби ташаббуслар аёллар ҳуқуқларини поймол қилишини айтишди.
Аввалроқ Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазири Худойберген Базарбоев Қирғизистондаги миграция 3 миллион кишининг тақдирига таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган эди – булар меҳнат муҳожирларининг ўзлари, уларнинг фарзандлари ва оилалари. Унинг сўзларига кўра, 2014 йилдан буён мигрант аёллар сони эркаклар сонидан сезиларли даражада ошиб кетган, 2018 йилда миграциядаги аёллар сони эркаклар сонидан деярли икки баравар кўп бўлган.
Охирги расмий маълумотларга кўра, Қирғизистоннинг 1 миллион 118 минг фуқароси хорижий мамлакатларда, бир миллиони Россияда меҳнат қилмоқда.