Ссылки доступа

Ўзбекистон-Ироқ баҳсида мухлислар тошбўрон уюштиришди


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари учрашувида томошабинлар тошбўрон уюштиришди. Натижада фотосуратчи ва оператор жароҳатланди. Бу ҳақда «Газета.уз» хабар бермоқда.

«Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон — Ироқ баҳсида мухлислар томонидан отилган тош фотосуратчи ва операторни оғир аҳволга солиб қўйди, дея хабар қилди Championat.Asia.

Нашр маълумотларига кўра, учрашув чоғида мухлислар томонидан отилган тош фотосуратчига келиб тегди ва у шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлиб қолган.

U-23 Ироқ терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Соукуп ўйин тўхтатилиши кераклигини таъкидлади.

«Фаолиятимда биринчи марта тошлар остида футбол ўйнадик. Ўйинчиларим чигилёзди машғулотларини ўтказа олишмади. Мураббийлар штаби захира ўриндиғидан бошқа жойга чиқа олмади. Сабаби, мухлислар биз томон тошлар улоқтиришди. ОФКга саволим бор: бу нормал ҳолатми? Кечирасиз-ку, ўйин тўхтатилиши керак эди. Мен ўйин ҳақида фикр билдирмоқчи эмасман. Бу менинг Ироқ терма жамоасидаги сўнгги ўйиним эди. Менинг шартномам ўз якунига етди. Натижадан эмас, қандай мағлуб бўлганимиздан хафаман. Мухлислар бизга керагидан ортиқ босим қилишди. Бу адолатдан эмас. Биз ҳавфсиз ўйнашимиз керак эди. Жароҳатлардан қўрқишимиз эмас», — деди чехиялик мутахассис.

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров: «Майдонга тош отган ҳар бир мухлис тошни ёшларимиз, халқимиз, мамлакатимизни юзига отганини билиши керак», — деди.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни 23 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон термаси пенальтилар сериясида Ироқ жамоаси устидан ғалаба қозонди — 2:2 (3:2). Мазкур ўйин натижаларига кўра Ўзбекистон Осиё кубоги ярим финалига чиқди.

XS
SM
MD
LG