Ссылки доступа

Назарбоев Путин билан учрашиб, уни Россия куни билан табриклади


Бывший президент Казахстана Нурсултан Назарбаев (слева) и президент России Владимир Путин
Бывший президент Казахстана Нурсултан Назарбаев (слева) и президент России Владимир Путин

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашиб, уни Россия куни билан табриклади, деб хабар бермоқда Нурсултон Назарбоевнинг расмий сайти.

Хабарда қайд этилишича, Қозоғистоннинг биринчи президенти ва Россия президенти икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини табриклаган.

«Томонлар Қозоғистон ва Россия халқлари фаровонлиги йўлида ўрнатилган дўстона алоқалар бундан буён ҳам давом этишига ишонч билдириб, бир-бирига мустаҳкам соғлик, фаровонлик тилади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Қозоғистонни Россия куни билан табриклагани ҳақидаги расмий хабар ҳозирча Оқорда сайтида пайдо бўлгани йўқ.

Назарбоевнинг Путин билан учрашуви айрим экспертларнинг фикрича, Қозоғистон собиқ президентининг ҳукуматга таъсирини сусайтиришда давом этаётгани фонида бўлиб ўтди. Ўтган ҳафта Қозоғистон Конституциясига кучга кирган ўзгартиришлар Асосий қонундан биринчи президент ҳақидаги барча ҳаволаларни олиб ташлади. Бундан ташқари, Сенат спикери Маулен Ашимбаевнинг айтишича, мамлакат раҳбарияти ҳозир Нурсултон Назарбоев билан «маслаҳатлашмаяпти».

Айни пайтда Қасим-Жўмарт Тўқаев шу ҳафта Россияга ташриф буюриши кутилмоқда. Оқорда хабарига кўра, 17 июнь куни Владимир Путиннинг таклифига биноан у 25-Петербург халқаро иқтисодий форумида иштирок этади.

XS
SM
MD
LG