Ссылки доступа

Тожикистон мухолифати ўз тарафдорлари ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди


Жорий йилнинг дастлабки уч ойида биргина Душанбе шаҳрида 14 нафар террористик ва экстремистик ташкилотларнинг аъзоси полиция томонидан қўлга олинди. Маълум қилинишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир ярим баробар кўпдир.

Ҳибсга олинганлар орасида, Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистон Ислом Уйғониш партияси (ТИУП) ва мамлакатда тақиқланган «Гуруҳ 24» аъзолари ҳам бор. Ҳокимият мухолифлари эълон қилинган маълумотни «асоссиз» деб атамоқда.

Ички ишлар вазирлигининг Душанбе шаҳар бошқармаси бошлиғи Баротали Хамидзода пойтахтда террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг 14 нафар аъзоси қўлга олинганини маълум қилди. Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг расмий нашрида чоп этилган мақолада Душанбе полицияси раҳбари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жорий йилнинг дастлабки уч ойида террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг 31 нафар аъзосини аниқлагани ҳақида ёзади.

Бироқ, Баротали Хамидзода таъкидлаганидек, террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг атиги 14 нафар аъзоси қўлга олинган. Қолган 17 нафар гумонланувчи нима учун озодликда қолгани ҳақида мақолада айтилмаган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари чоғида мамлакатда фаолияти тақиқланган ташкилот аъзолари қўлга олинди.

Тожикистонда тақиқланган ташкилотлар вакиллари Хамидзода томонидан чоп этилган маълумотлардан мақсад жамиятда қўрқув ва шубҳа уйғотиш, деб ҳисоблайди.

«Милиция ходимлари бундай маълумотларни мукофот ва янги унвонлар олиш, шунингдек, фуқаролар ўртасида қўрқув уйғотиш мақсадида тарқатиб, мухолифат билан ҳамкорлик қилган ҳар бир киши қамоққа олиниши мумкинлигини айтишмоқда», деди «Гуруҳ 24» котиби Муҳаммадсобири Абдуқаҳҳор 13 июнь куни Озоди радиосига берган интервьюсида.

2014 йил кузида «Гуруҳ 24» Тожикистон Олий суди томонидан экстремистик деб топилиб, Тожикистон ҳудудида тақиқланган эди. Бу мухолиф гуруҳ 2012 йилда Россияда Умарали Қувватов ва Шарофиддин Гадоев томонидан тузилган. «Гуруҳ 24»нинг ўнлаб тарафдорлари Тожикистон ҳукумати талаби билан хорижда, жумладан, Россия, Беларус ва Туркияда ҳибсга олинган.

ТИУЙ расмий вакили Бобожон Қаюмов Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг Душанбе бўйича эълон қилган маълумотларини мухолифатни обрўсизлантириш кампаниясининг давоми деб атади.

«Тожикистонда ТИУПнинг 40 минг тарафдори бор эди. Ҳокимият уларни ҳақиқий гаровга айлантирди – босим ўтказиб, ҳар қандай сабаб билан қамаб қўйди. Масалан, Саид Абдуллои Нурийнинг сиёсий фаолиятга алоқаси бўлмаган қариндошлари билан ҳам шундай қилишган», — дея қўшимча қилди Қаюмов.

Тожикистонда 19 та ташкилот фаолияти тақиқланган. Рўйхат экстремистик ва террористик ташкилотларга бўлинган.

XS
SM
MD
LG