Ссылки доступа

Россиядаги қирғизистонлик муҳожирлар чатбот ёрдамида маслаҳат олишлари мумкин бўлади


Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларга консуллик масалалари бўйича маълумот берувчи чатботни ишга туширди, деб хабар бермоқда Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Телеграм канали орқали мигрантлар паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, Қирғизистонга қайтиш учун гувоҳнома олиш тартиби ва ҳоказоларга оид барча керакли маълумотларни қирғиз ва рус тилларида олишлари мумкин бўлади.

Россияда бир миллиондан ортиқ қирғизистонлик муҳожир бор. Аввалроқ, муҳожирлардан ҳуқуқий ва бошқа маслаҳатлар учун Қирғизистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиш сўралган.

Ҳозирда мингдан ортиқ қирғизистонлик Россия қамоқхоналарида турли моддалар бўйича жазони ўтамоқда. Уларнинг 30 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ.

XS
SM
MD
LG