Ссылки доступа

Жанаўзен шаҳрида нефть-газ соҳасида ишлашни талаб қилаётган аҳоли расмийлар билан учрашди


Аввалроқ Жанаўзен шаҳридан нефть-газ соҳасида иш сўраб мурожаат қилган бир гуруҳ фуқаролар Қозоғистон пойтахтидаги Оқўрда биноси олдида тўпланишди.

Оқўрдага келган, тахминан 20-30 ёшлардаги 12 киши президент маъмурияти ходимлари билан учрашувдан сўнг Қозоғистон бош давлат меҳнат инспектори Толеген Оспанкулов ва Меҳнат вазирлиги вакиллари билан учрашди.

Жанаўзен шаҳри аҳолиси Меҳнат вазирлиги вакилларига Жанаўзен ҳокими Айбек Косуаков ўзларнинг саволларига “етарлича эътибор бермаяпти”, деб айтишди. Улар, шунингдек, Жанаўзен ҳокимлигининг нефть соҳасида маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш бўйича “режасини тушунмаётганликларини” айтишган.

Жанаўзен шаҳрида яшовчи Ерлан Отеновнинг сўзларига кўра, шаҳар маъмурияти «хаёлий» ишларни таклиф қилмоқда.

- Ҳокимлик таклиф қилаётган бўш иш ўринларига кўра, маошлар 180 мингдан 240 минг тенгегача (400 доллардан ортиқ). Бироқ, бу йўқ иш. Қўнғироқ қилсак, ҳозиргина ходим олдик дейишади”, — дейди Ерлан Отенов.

Унинг сўзларига кўра, Жанаўзендаги ишсизлик муаммосини ҳал қилиш учун нефтни қайта ишлаш заводи қуриш керак.

Аввалроқ Жанаўзен аҳолиси маҳаллий ҳокимиятдан нефть-газ соҳасида иш топишни сўраб, шаҳар маъмурияти биноси олдида тунаб қолишган.

XS
SM
MD
LG