Ссылки доступа

Қирғизистон Россияга 25 сотих ерни ижарага беришни режалаштирмоқда


Қирғизистон Россияга Бишкекдаги 25 сотихга яқин ерни 49 йилга ижарага беришни режалаштирмоқда. 13 июнь куни бу ҳақдаги келишув Жогорку Кенешнинг халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси томонидан маъқулланган.

Давлат мулкини бошқариш жамғармаси (ДМБЖ) раиси Мирлан Бакировнинг сўзларига кўра, булар иккита – Жибек-Жолу проспекти ва Керимбеков кўчасидаги “Глобал Инвест” ОАЖга тегишли ер майдонлари. Ушбу объектларда хусусий шахслардан объектларни сотиб олган Россия Федерал Чегара Хизмати (ФЧХ) учун бинолар ва бошқа иншоотлар қурилган. Эндиликда Россия томони ушбу мулкка эгалик ҳуқуқини қонунийлаштиришни сўрамоқда.

“Улар мулкни жисмоний шахслар билан шартнома тузиб олишган. Қирғизистон ўз навбатида ушбу объектларни кадастрда рўйхатдан ўтказиб, унга давлат мақомини беради. Ерни узоқ муддатли ижарага берганидан сўнг мулк Россия хусусий мулкига айланади”, — дея тушунтирди Давлат мулк жамғармаси раҳбари.

Мирлан Бакировнинг сўзларига кўра, 1999 йилда Қирғизистон ва Россия чегара идоралари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолаган. Ушбу ҳужжатга кўра, Қирғизистон Республикаси Чуй вилоятининг Новопокровка қишлоғида чегарачилар учун уй-жой қуриш учун бинони русларга топширган. Аммо у ерда зарур шарт-шароит йўқлиги сабабли Россия ФЧХ Бишкекнинг Жибек-Жолу проспекти ва Керимбеков кўчасидаги иккита бинони сотиб олди.

Қўмита йиғилишида Жўқорғи Кенеш депутати Чўлпон Султонбекова хорижий давлат ҳарбий хизматчиларига Қирғизистон мол-мулкини ўтказиш хавф туғдиришини таъкидлади.

Россия бугунги кунгача Қозоғистоннинг Байқўнғир шаҳри ва шу номдаги космодромни ижарага олиб, биргаликда Байқўнғир мажмуасини ташкил қилади. Ижара муддати 2050 йилгача келишилган. Ижара муддати учун шаҳар Россияда федерал аҳамиятга эга шаҳар мақомига эга. Жорий йилнинг 10 март куни Россиянинг Украинага ҳарбий босқинидан сўнг Интернетда Байқўнғирни Қозоғистонга қайтариш талаби билан онлайн петиция пайдо бўлди.

XS
SM
MD
LG