Шахсий кўрикдан ўтказилган вақтда Бекобод шаҳрида яшовчи 42 ёшли аёлнинг ёнида 166 минг доллар ҳамда унинг 28 ёшли шериги (аёл киши) ёнидан эса 190 минг доллар, жами 356 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Аниқланишича, улар тожикистонлик Маҳмуд исмли шахснинг илтимосига кўра хорижий валютани Бекобод шаҳрида номаълум шахслардан олиб, ўз кийимларига яширган ҳолда, маълум бир хизмат ҳақи эвазига Тожикистонга олиб чиқиб кетаётган бўлган.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу валюта қимматликларининг ҳақиқий эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Бундан олдин ДХХ Қозоғистонга 1 миллион долларга яқин валютани ноқонуний олиб чиқишга уринган поезд машинистларини қўлга олганди.