Ссылки доступа

Осиё Кубоги: Қирғизистон ва Тожикистон дуранг ўйнади


Футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги–2023 саралаш босқичи доирасида ўз уйида Тожикистон терма жамоаси билан дуранг ўйнади. Ўйин 0:0 ҳисобида омадсиз якунланди.

Қирғизистон ва Тожикистон 7 очкодан жамғарган бўлсада, тожикистонликлар тўплар фарқи туфайли саралаш босқичини ўз гуруҳида биринчи ўринда якунлади.

Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоалари бугунги ўйин натижаси қандай бўлишидан қатъий назар, Осиё Кубоги–2023 йўлланмасини қўлга киритиб бўлди. Бу параллель гуруҳда Фаластин термасининг Филиппин устидан қозонилган ғалабаси эвазига амалга ошди.

Шу кунларда олтита давлатда Осиё Кубоги учун учинчи саралаш босқичи ўйинлари ўтказилмоқда. Унинг натижаларига кўра, турнирга 11 та йўлланма берилди.

24 та жамоа 6 та гуруҳга бўлинган. Қирғизистон терма жамоаси сўнгги F гуруҳида ўйнади. Осиё Кубогида иштирок этиш имконияти ҳар бир гуруҳдан 6 нафардан ғолиб ва иккинчи ўринни эгаллаган 5 нафар жамоага берилди.

«B» гуруҳидаги натижалар Қирғизистон ва Тожикистон терма жамоаларига мусобақа йўлланмасини тақдим этди. 14 июнь куни Фаластин терма жамоаси Филиппин терма жамоасини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчисини 4 очко билан қолдирди.

Яман эса ўзининг сўнгги учрашувида Мўғулистон терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, 1 очко билан қолди. Оқшумкаров шогирдлари аввалги ўйинларда Сингапур терма жамоасини 2:1, Мянмани 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Бир йилдан сўнг Хитойда Осиё кубоги бўлиб ўтади. 2019 йилда футбол бўйича Қирғизистон миллий терма жамоаси биринчи марта плей-офф босқичига чиққан ҳолда Осиё Кубогида ўйнаш имкониятини қўлга киритди. Аввалги йилларда Қирғизистон терма жамоаси ушбу турнирнинг саралаш ўйинларидан нарига ўта олмасди.

Футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоаси ҳам ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги финалига чиқди.

XS
SM
MD
LG