Осиё футбол конфедерацияси тартиб-интизом қўмитаси 23 ёшгача Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги футбол ўйинида мухлислар томонидан тош отилиш ҳолати бўйича қарор чиқарди.
ОФК маълумотларига кўра, ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматовни ўйиндан четлатгач, Тошкентдаги «Пахтакор» стадионидаги мухлислар турли хил буюмларни, шу жумладан тошларни отишни бошлашган, шу сабабли ўйин бир неча дақиқа тўхтатилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига биноан, Абдувоҳид Неъматов учта ўйинга дисквалификация қилинади ва унга 500 АҚШ доллари миқдорида жарима белгиланди.
Бундан ташқари, Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон-Япония ўртасидаги ярим финал баҳсига ўзбекистонлик мухлислар стадионга киритилмаслиги бўйича қарор қабул қилди. ЎФА эса 50 минг доллар жарима тўлайди.
Стадионнинг тўлиқ ёпилишига қарамай, Япония терма жамоасининг эса 500 нафаргача мухлисига стадионга киришга рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни 23 ёшгача ўйинчилар орасида Ўзбекистон футбол терма жамоаси Ироқ жамоаси устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонди — 2:2 (3:2).
Ўзбекистон ва Ироқ ёшлари ўртасидаги ўйин давомида мухлислар тош отишди. Натижада фотограф ва оператор жароҳатланди.
Тошкент шаҳар ИИББ 47 киши қўлга олинганини маълум қилди. 19 нафар мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилган. Қолганлар бўйича тергов ишлари давом этмоқда.
Осиё футбол конфедерацияси Ироққа қарши учрашувда мухлислар томонидан тош отилгани сабабли Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини жазолади. Японияга қарши ярим финал ўйинига ўзбекистонлик мухлислар қўйилмайди, ЎФА эса катта жарима тўлайди.