Ссылки доступа

Россия: Мухолифатчи Навальний Покровдаги колониядан этап қилинди


RUSSIA-POLITICS/NAVALNY -- Russian opposition leader Aleksei Navalny, accused of fraud and contempt of court, is seen on a screen via a video link during a court hearing at the IK-2 corrective penal colony in the town of Pokrov in Vladimir Region, Russia

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний қамоқ жазосини ўтаётган Покровдаги 2-сонли жазо колониясидан этап қилинди. Унинг қаерга кўчирилгани очиқланмаяпти. Бу ҳақда 14 июнь куни мухолифатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш Навальнийнинг адвокати сўзларига таянган ҳолда маълум қилди.

Қайд этилишича, адвокат мижози билан кўришиш учун колонияга борган, бироқ у ерда унга Навальний колонияда эмаслигини, сиёсатчи қаттиқ режимли қамоқхонага йўлланганини айтишган. Жазони ижро этиш бўйича федерал хизмат маҳкумлар этап қилинган жойга етиб бормагунича уларнинг қаерга йўлланганини очиқламайди.

Навальний ўзини Владимир вилоятида жойлашган Мелехово қишлоғидаги 6-сонли колонияга кўчиришлари кераклигини айтган. Бу ҳақда унга, иддаога кўра, у ерда сақланаётган маҳкумлар айтишган.

Март ойида Навальний Москванинг Лефортово суди томонидан фирибгарлик айблови бўйича 9 йиллик қамоқ жазоси ва жаримага тортилган эди. Суд Навальний ҳамда унинг Коррупцияга қарши кураш фондидаги ҳамкасблари ноқонуний равишда иона тўплашиб, йиғилган маблағни шахсий мақсадлари учун сарфлаб юборишган, деган қарорга келган. Бу айбловни рад этган Навальний иш сиёсий сабабларга кўра очилган, деб ҳисоблайди.

Май ойи охирида Москва шаҳар суди Навальний томонидан апелляция тартибида берилган шикоят аризасини рад этган. Ҳукм кучга кирганидан кейин у қаттиқ режимли колонияга этап қилиниши керак эди.

XS
SM
MD
LG