Ссылки доступа

Бишкекда Европа сармояси ҳисобига 22 минг томошабинга мўлжалланган янги стадион қурилади


Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров топшириғига кўра, жорий йилнинг август ойида янги стадион қурилиши бошланади.

У пойтахтнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашади, деди давлат раҳбари матбуот котиби Эрбол Султонбоев. У келажакдаги стадионнинг эскизини нашр этди.

Султонбоев стадион қурилиши билан Европадан бу борада кўп йиллик тажрибага эга компания шуғулланишини таъкидлади.

“Асосий маблағ Европа инвестициялари бўлади. Қурилишнинг тахминий муддати икки йил”, деди у.

Бир кун аввал президент Садир Жапаров янги стадион сиғими 22,5 минг кишига мўлжалланганлигини айтган эди. Ҳозирги Долон Омурзоқов номидаги стадион 18 мингга яқин томошабинни ўз бағрига сиғдира олади. Президентнинг сўзларига кўра, бу кўп функцияли спорт аренаси бўлиб, унда йирик халқаро тадбирларни муносиб даражада ўтказиш мумкин.

“Бу Қирғизистонда футболни ривожлантириш ва ушбу спорт турини янада оммалаштириш учун зарур”, — деди Жапаров.

Бир кун аввал Бишкекда Қирғизистон терма жамоаси Сингапур, Мянма ва Тожикистон терма жамоалари билан ўйнаган Осиё Кубогига учинчи саралаш босқичи якунланди.

XS
SM
MD
LG