Ссылки доступа

Душанбеда таниқли блогерлар Далери Эмомали ва Абдулло Гурбати ҳибсга олинди


Абдулло Гурбати (слева) и Далери Имомали
Абдулло Гурбати (слева) и Далери Имомали

Икки таниқли тожик блогерлари Далери Эмомали ва Абдулло Гурбатий 15 июнь куни кечқурун Душанбе шаҳрининг Шомансур тумани прокуратураси ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Расмийлар блогерларнинг ҳибсга олиниши сабабларини изоҳламаяпти. Далери Эмомали ва Абдулло Гурбати нимада айбланаётгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистондаги долзарб мавзулардаги репортажлари ва жонли эфирлари билан танилган блогер, актёр ва режиссёр Далери Эмомали 4 июнь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни ушлаб, беш соат давомида сўроқ қилгани ҳақида хабар берган эди. У ўзининг YouTubeдаги каналига жойлаган видеода воқеа пойтахтнинг Шоҳмансур тумани раисининг қабулхонасида эшиттириш ёзиб олингандан сўнг дарҳол содир бўлганини айтади. Эмомалининг сўзларига кўра, суҳбат аввалига одоб доирасида бўлган, кейин эса ҳужум бошланган.

15 июнь куни эрталаб Далери Эмомали Facbookдаги саҳифасида Душанбедан Қонибодамга кетаётганда Айний туманида ИИВ ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берди. Блогер янги фильм суратга олиш ишларини Қонибодамда бошлаши кераклигини айтди. Куннинг иккинчи ярмида Далери Эмомали Душанбенинг Шомансур тумани прокуратурасига олиб кетилган. Озоди радиоси мухбирининг айтишича, адвокат Далери Эмомали ҳам прокуратурада бўлган. Кечқурун Далери Эмомали ва унинг адвокатини ойналари қорайтирилган ва хорижий давлат рақамлари бўлган машинага ўтқазиб, номаълум томонга олиб кетишган. Прокуратурадаги журналистларнинг сўзларига кўра, ҳаммаси шу қадар тез содир бўлганки, ҳеч ким ҳибсга олинган блоггернинг аҳволини пайқашга улгурмаган.

15 июнь куни соат 16:00 атрофида Шомансур туман прокуратурасига яна бир журналист ва блогер Абдулло Гурбатий, хабарлар ҳаммуаллифи Далери Эмомали таклиф қилинди. Орадан бир соат ўтиб Гурбатийни Шомансур туманидаги ички ишлар бўлимига олиб кетишди.

Блоггерларнинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Тожикистонда икки таниқли шахснинг ҳибсга олиниши Тожикистондаги 11 журналист ташкилоти ҳамда давлат ва хусусий газеталар таҳририяти Озоди радиоси журналисти Муллоражаб Юсуфзода ва блогер Далери Эмомали калтакланишига алоқадорларни топиб, жазолашни талаб қилганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Тожикистонни сўз эркинлигини чеклаш, диний эркинликларни оёқ ости қилиш ва мухолифатчиларни таъқиб қилишда танқид қилади. Тожикистон расмийлари танқидий фикрларни рад этиб, мамлакатда барча оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилганини айтади.

XS
SM
MD
LG