Ссылки доступа

Ўзбекистон 5 ойда 22,4 млн долларлик гилос экспорт қилди


Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—май ойларида 12 та давлатга қиймати 22,4 миллион долларга тенг бўлган 18,4 минг тонна гилос экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, гилос экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 минг тоннага камайган. Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:

  • Россия – 7,9 минг тонна;
  • Қозоғистон – 6 минг тонна;
  • Қирғизистон – 4,2 минг тонна;
  • Беларусь – 102 тонна;
  • Польша – 52 тонна;
  • Корея – 47 тонна;
  • БАА – 8,2 тонна.

XS
SM
MD
LG