Ссылки доступа

Абдулазиз Камилов президентнинг махсус вакили бўлди


Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Абдулазиз Комилов Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили бўлди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Маълум бўлишича, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Камилов янг лавозимга тайинланган.

У Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили бўлди. Давлат раҳбари бу бўйича тегишли фармонни имзолаган.

Эслатиб зтамиз, аввалроқ Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилингани ҳамда Владимир Норов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, собиқ ташқи ишлар вазири Комилов Сенатнинг 17 март кунги ялпи мажлисида Украина ва Россия ўртасидаги урушда Ўзбекистоннинг Донецк ҳамда Луганскни республика сифатида тан олмаслигини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG