Ссылки доступа

Ҳибсга олинган блоггерлар Далери Эмомали ва Абдулло Гурбатига айблов эълон қилинди


Абдулло Гурбати ва Далери Имомали
Абдулло Гурбати ва Далери Имомали

Тожикистонлик блогерлар Далери Эмомали ва Абдулло Гурбати полиция томонидан ҳибсга олинган.

Далери Эмомалига нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми (Ноқонуний тадбиркорлик) ва 346-моддаси 2-қисми (Қасддан ёлғон хабар бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Журналист Абдулло Гурбатига ЖКнинг 328-моддаси 1-қисми бўйича айблов қўйилган.

Иккала блогер ҳам Душанбедаги вақтинчалик ҳибсхонага жойлаштирилган.

Далери Эмомали ва Абдулло Гурбати 15 июнь куни Шоҳмансур тумани прокуратурасига олиб кетилган ва ўша куни кечқурун ҳибсга олинган. Адвокат Абдураҳмон Шариповнинг сўзларига кўра, Далери Эмомали сўроқ чоғида пушаймонлигидан сўнг видеони ўзининг YouTube каналидан олиб ташлаганини айтган. Ноқонуний тадбиркорликда айбланаётганига келсак, Далери Эмомали Журналистлар уюшмаси аъзоси бўлсада, сўнгги бир йилдан бери блогерлик фаолияти билан шуғулланганини айтди.

Ҳуқуқшунос Абдураҳмон Шариповнинг айтишича, Далери Эмомали бир йил давомида блог юритиб, оз бўлсада фойда олганини тасдиқлаган ва фаолияти учун солиқ тўлаши кераклигини билмайди.

Адвокатнинг қўшимча қилишича, Абдулло Гурбати сўроқ пайтида ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, милиция ходимига қаршилик кўрсатиш ёки жанжал қилиш нияти ҳам, мақсади ҳам йўқлигини айтди.

“Абдулло Гурбати Шоҳмансур-1 ички ишлар бўлимида сўроқ қилинганидан кейин қўйиб юборилганини, бироқ у бўлимдан чиқиб кетаётганида назорат-ўтказиш пунктида милиция ходими унинг йўлини тўсиб қўйганини ва уни яна бино ичига олиб киришганини айтди ”, - дейди Шарипов.

Тожикистонда икки таниқли шахснинг ҳибсга олиниши Тожикистондаги 11 журналист ташкилоти ҳамда давлат ва хусусий газеталар таҳририяти Озоди радиоси журналисти Муллоражаб Юсуфзода ва блогер Далери Эмомали калтакланишига алоқадорларни топиб, жазолашни талаб қилганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Тожикистонни сўз эркинлигини чеклаш, диний эркинликларни оёқ ости қилиш ва мухолифатчиларни таъқиб қилишда танқид қилади. Тожикистон расмийлари танқидий фикрларни рад этиб, мамлакатда барча оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритиши учун барча шароитлар яратилганини айтади.

XS
SM
MD
LG