Ссылки доступа

Қирғизистон мактабларида янги ўқув йили яна 1 сентябрга кўчирилди


Таълим вазирлиги Қирғизистондаги мактабларда ўқув йили бошланишини 1 сентябрга қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Алмазбек Бейшеналиев маълум қилди.

Аввалроқ вазирлик ўқув йили бошланишини 1 сентябрга қайтариш бўйича аризалар ўрганилаётгани ҳақида хабар берган эди.

2021 йилда Қирғизистонда ўқув йили бошланиши 15 кўчирилди. Расмийлар бу қарор эпидемиологик вазият туфайли - офлайн ўқитишга босқичма-босқич ўтиш учун қабул қилинганини тушунтирди.

“Таълим муассасаларида ўқув йили бошланишининг кечиктирилиши ҳам ёзги сайёҳлик мавсумининг узайтирилишига хизмат қилади. Қарорнинг қабул қилиниши таълим тизими ходимларининг иш ҳақига, шунингдек, ўқув жараёнига таъсир қилмайди”, — деди Вазирлар Маҳкамаси.

Июнь ойида таълим вазири ўринбосари Расул Авазбек улу ота-оналар ва таълим муассасалари ходимлари томонидан ўқув йилининг аввалги бошланиш санасини қайтариш бўйича кўплаб мурожаатлар олгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, вазир ўзгаришларнинг афзалликлари, хавф-хатарлари ва камчиликларини ўрганиш бўйича топшириқ берган.

Депутат Аида Исатбек қизининг таъкидлашича, ўқув йилининг бошланиш санасининг орқага сурилиши ва кеч тугаши болалар учун ҳам, ота-оналар учун ҳам муаммо туғдирмоқда.

XS
SM
MD
LG