Ссылки доступа

Озарбайжон президенти июнь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради


Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг 21−22 июнь кунлари расмий ташриф билан Тошкентга келиши кутилмоқда.

Июнь ойининг иккинчи ярмида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.

Президент ташрифи арафасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Озарбайжон давлат туризм агентлиги ҳамкорлигида бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистлар учун Озарбайжоннинг маданияти, тарихий ва маданий объектлари, қолаверса, урф-одати, анъаналари билан яқиндан таништириш мақсадида мазкур давлатга саёҳат ташкиллаштирилди.

Ушбу инфотур доирасида журналистлар Диаспора билан ишлаш бўйича давлат қўмитасида ҳам бўлишди. Қўмита раҳбари ўринбосари Фаик Гулиев суҳбат чоғида Озарбайжон раҳбарининг ташрифига ҳам тўхталиб ўтди. «Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 21−22 июнь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан боради», — деди Фаик Гулиев.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган, ташриф доирасида эса ўзаро муносабатларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

XS
SM
MD
LG