Ссылки доступа

Зеленский: Биз жанубни ҳеч кимга бермаймиз, бизники бўлган барча ерларни қайтариб оламиз


Украина президент Владимир Зеленский Одесса ва Николай вилоятларига амалий ташрифи якунлари бўйича Украина босиб олинган ҳудудларни қайтариб олишини айтди.

"Мен жанубдан қайтаяпман - бугун мен Николаев вилоятидаги илғор позицияларимизга ташриф буюрдим, Николаевнинг ўзида, шунингдек, Одесса вилоятида бўлдим. Мен ҳимоячиларимиз – ҳарбийлар, полиция, Миллий гвардиячилар, мудофаа ходимлари билан суҳбатлашдим. Уларнинг ҳеч бири бизнинг ғалабамизга шубҳа қилишмайди. Хизмат учун, давлатимиз ҳимояси учун раҳмат. Шундай мард фарзандларнинг ота-оналарига раҳмат. Ҳақиқатан ҳам жуда кучли... Биз жанубни ҳеч кимга бермаймиз, ўзимизники бўлган ҳамма ерларни қайтариб оламиз, денгиз ҳам Украинага тегишли ва хавфсиз бўлади”, деди Зеленский якшанба куни эрталабки видеомурожаатида.

Давлат раҳбари, шунингдек, Николаевда ҳам, Одессада ҳам украиналик ҳарбийлар ва ушбу ҳудудларни ҳимоя қилиш ва таъминлашга масъул амалдорлар билан учрашувлар ўтказганини қўшимча қилди.

“Мен минтақалар Россия зарбаларидан зарар кўргани ҳақидаги хабарларни тингладим. Йўқотишлар сезиларли. Кўплаб турар-жой бинолари вайрон бўлди, фуқаролик логистикаси ва кўплаб ижтимоий муаммолар юзага келди”, — деди Владимир Зеленский.

Президент шунингдек, Украина портларининг хавфсизлиги ва Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинганига ишора қилди.

"Бизнинг позициямиз аниқ ва ўзгармас: хавфсизлик халқаро воситачилик орқали таъминланиши билан Украина Россия уруши туфайли дунёда - Осиё, Европа, Африка ва бошқа мамлакатларда юзага келган озиқ-овқат инқирозига қарши туриш учун ҳамма нарсани қилади”, - деди у.

БМТ Россиянинг Украинага бостириб кириши дунёда оч қолганлар сонининг 18 миллионга кўпайишига олиб келиши мумкинлигини айтди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш май ойида уруш давридаги очарчилик 43 мамлакатда 49 миллион кишига таҳдид солаётганини айтди.

Украина ҳукумати Россияни босиб олинган ҳудудларда Украина донини ўзлаштирганликда айбламоқда. Россия буни рад этади.

XS
SM
MD
LG