Ссылки доступа

Эмомали Раҳмон Тоғли Бадахшондаги воқеалар ҳақида: “Бошқа йўл йўқ эди”


Эмомали Рахмон в Хороге. 30 сентября 2021 года
Эмомали Рахмон в Хороге. 30 сентября 2021 года

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўз нутқида биринчи марта Тоғли Бадахшондаги сўнгги воқеаларга тўхталиб, халқаро ҳамжамият ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг хавотир ва танқидига сабаб бўлди ва минтақадаги расмийларнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Раҳмон 18 июнь куни Данғара вилоятида маҳаллий ва республика ҳукумати вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда “қуролланган шахсларни зарарсизлантиришга” буйруқ берганини, чунки унинг таъбири билан айтганда, “бошқа йўл йўқлигини” айтди.

Май ойининг иккинчи ярмида Хоруғ ва Тоғли Бадахшоннинг Рушон туманида оммавий тартибсизликлар бошланиб, расмийлар махсус операция бошланганини маълум қилди. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳокимият ишидан норозилик, инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ва расмийларнинг Роштқалъа туманида яшовчи Гулбиддин Зиебековнинг ўлдирилиши бўйича терговни истамаслиги маҳаллий аҳолининг кўчага чиқишга мажбур қилган. Расмийлар сўнгги ҳисоботида Тоғли Бадахшондаги амалиёт чоғида “16 киши ҳалок бўлган, 220 киши ҳибсга олингани” ҳақида хабар берган эди. Мустақил манбаларга кўра, биргина Тоғли Бадахшоннинг Рушон туманида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Интернет тармоғи йўқлиги, телефон алоқаларидаги узилишлар боис вилоятдан ҳеч қандай маълумот, фотосурат ва видеоларни олишнинг имкони бўлмаяпти.

Расмийларга кўра, улар Рушон вилоятида Тожикистон хавфсизлик колоннасига ҳужум қилиб, халқаро автомобиль йўлининг Тожикистон ва Хитойни боғловчи қисмини тўсиб қўйганидан сўнг аксилтеррор операциясини бошлаган. Маҳаллий аҳоли ва ҳуқуқ фаоллари ҳокимиятнинг шафқатсиз ҳаракатлари ва бегуноҳ аҳолининг ўлдирилишидан хавотир билдирди.

XS
SM
MD
LG