Ссылки доступа

Прокуратура Андижондаги уйлардан бирида икки ёш боланинг жасади топилганига оид хабарни тасдиқлади


Андижон шаҳар Зафар кўчаси 4-уйда яшаб келган вояга етмаган С.Ў. ва Р.Ў.нинг жасади яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Андижондаги уйлардан бирида 3 ва 8 яшар болаларнинг жасади топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу маълумотни тасдиқлаган вилоят прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганини билдирган.

“Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан ўтказилмоқда”, дейилган хабарномада тергов ҳаракатлари шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олингани урғуланади.

XS
SM
MD
LG