Ссылки доступа

Тожикистон давлат хавфсизлик хизматининг ҳибсга олинган собиқ ходими бир неча кундан кейин тергов изоляторидан топилди


Мамадсултон Мавлоназаров (Мухаммади Султон) до перехода на работу в КГБ был сотрудником молодежной газеты "Комсомоли Точикистон" ("Комсомолец Таджикистана")

Ўтган ҳафта ҳибсга олинган Тожикистон давлат хавфсизлик идораларининг собиқ ходими, 72 ёшли Мамадсултон Мавлоназаров Душанбе шаҳридаги Ички ишлар вазирлиги тергов изоляторида сақланмоқда, дея хабар беради унинг яқинлари. Мавлоназаровнинг қаерда эканлиги 16 июндан бери номаълум эди.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ ходими экстремизмда айбланмоқда, бироқ Жиноят кодексининг қайси моддаси(лар)и бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳозирча номаълум. Ички ишлар вазирлиги ва Душанбе шаҳар прокуратураси Мамадсултон Мавлоназаровнинг ҳибсга олиниши ва унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича изоҳ беришдан бош тортди.

Собиқ хавфсизлик ходимининг яқин қариндошларидан бирининг 20 июнь куни Озоди радиосига айтишича, Мавлоназаровнинг қаердалиги ҳибсга олинганидан деярли уч кун ўтиб маълум бўлган. “19 июнь, якшанба куни биз унинг Душанбе ИИВ тергов изоляторида эканлигини аниқладик. У адвокат билан таъминланганми ёки йўқми, бизга ҳам маълум эмас”, - дейди суҳбатдошимиз.

Мавлоназаровнинг яқинларининг 16 июнь куни Озоди радиосига айтишича, пайшанба куни эрта тонгда милиция кийимидаги 9 киши собиқ давлат хавфсизлик хизмати ходимини тўшагидаёқ ҳибсга олган. “Унинг оёқ кийим кийишига рухсат берилмаган ва уни ялангоёқ машинага мажбуран ўтқазиб, номаълум томонга олиб кетишган. Ҳозир қаердалигини билмаймиз”, - деди унинг яқинларидан бири. Суҳбатдошимиз хавфсизлик нуқтаи назаридан аноним қолишни маъқул кўрди.

Мамадсултон Мавлоназаров (Муҳаммади Султон) 70 йилларда “Комсомол Тожикистон” ёшлар газетасининг ходими бўлган, кейин ўзи Facebookdда ёзганидек, Тожикистон КГБсига хизматга кетган ва у ерда чорак йил ишлаган.

Ҳозир собиқ чекист нафақада. Мавлоназаров Facebookда тез-тез постлар эълон қилиб, унда хусусан, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг амалдаги раиси Саймўмин Ятимовни танқид қилган. Мавлоназаров ўзининг сўнгги нашрларидан бирида хонадонида тинтув ўтказгандан сўнг шундай ёзган эди: “Академик С. Ятимовнинг ходимлари барча инсон ҳуқуқлари нормаларини бузган ҳолда, даҳшатли 1937 йил ва Берияни эслатувчи очиқ ва суддан ташқари таъқибларни «қаҳрамонларча» давом эттирмоқдалар”.

Тожикистон ҳукумати собиқ давлат хавфсизлик ходимининг нашрларига ҳозирча муносабат билдирмаган. Мамадсултон Мавлоназаров нима учун ҳибсга олингани ҳозирча номаълум.

XS
SM
MD
LG