Ссылки доступа

Тожикистонга ун импорти 12,5 фоизга камайди


Жорий йилнинг беш ойида Тожикистонга ун импорти 12,5 фоизга камайди.

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги божхона хизмати маълумотларига кўра, шу вақт ичида мамлакатга 102 миллион долларлик 330 минг тонна буғдой импорт қилинган. Шу билан бирга, Тожикистонда ун нархи ўртача 11 фоизга ошган.

Тожикистондаги ун ишлаб чиқариш корхоналарида асосан Қозоғистондан келтириладиган буғдойдан фойдаланилади. Расмий маълумотларга кўра, Тожикистон ҳар йили бир миллион тоннага яқин буғдой импорт қилади, унинг 99 фоиздан ортиғи Қозоғистондан келади. Мутахассислар бу ҳолатни ун ва дон нархининг ошиши сабабларидан бири деб ҳисобламоқда.

Йил бошидан буён Тожикистонда ун нархи бир неча баробар ошган ва ҳозирда 50 килограммлик бир қоп ун 380 дан 400 сомонийгача сотилмоқда.

Аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озоди радиосига инқирозга қарши аниқ дастур йўқлигини билдирган эди. Савол билан чиқилган бошқарма ва идораларнинг айримлари мамлакатдаги ун ва буғдой захиралари миқдорини “махфий маълумот” деб атади.

XS
SM
MD
LG