Ссылки доступа

Икки болани қасддан ўлдиришда айбланаётган аёл ушланди


Андижонда 2 нафар вояга етмаган бола қотиллик аломатлари билан топилганлиги ҳақида хабар чиқарилган.

Хабарда қайд этилишича, жиноятни фош қилишга қаратилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида мазкур жиноят 1995 йилда туғилган, Избоскан туманида яшовчи аёл томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Аниқланишича, ушбу аёлнинг номида бўлган уйда 2022 йил апрель ойидан буён қариндоши (холаваччаси) 2 нафар вояга етмаган фарзанди (ўғли 10 ёш, қизи 7 ёш) ва бувиси билан яшаб келишган.

Аёл кўрсатмасида холаваччаси сабаб оиласи бузилиб кетганлиги учун юкларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлганида холаваччаси бунга қаршилик қилганлиги, унга уйни бўшатиб қўйиш ҳақида қўйган талабини ҳам рад қилиб келаётганлигини билдирган.

Шунда аёл холаваччасидан қасд олиш мақсадида унинг уйда йўқлигидан фойдаланиб ҳамда бувисининг кўз кўриш ва қулоғи эшитиш қобилияти пастлигини билган ҳолда 16 июнь куни уйга келиб, холаваччасининг 2 нафар фарзандини қасддан ўлдириб, жасадларини уйнинг айвон қисмида жойлашган полнинг тагидаги ертўлага яширган.

Ҳозирда гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG