Ссылки доступа

Афғонистонда содир бўлган зилзилада 250 чоғли одам нобуд бўлди


Афғонистон жануби-шарқида 22 июнга ўтар кечаси рўй берган 6,1 магнитудали ер қимирлаши катта талафотларга сабаб бўлди.

BBC хабарига кўра, табиий офат оқибатида 250 чоғли киши нобуд бўлган, камида 150 киши тан жароҳати олган.

Зилзила эпимаркази Хўст шаҳридан тақрибан 44 километр нарида бўлган. Шаҳарда камида 100 та уй вайрон бўлгани, ер қимирлаши тунда содир бўлгани учун кўп одам уйини тарк этолмай қолгани айтилмоқда. Al Jazeera хабарига кўра, Пактика вилоятида ҳам бинолар вайрон бўлган, у ерда 100 га яқин одам қурбон бўлиб, 150 одам жароҳатланган.

Афғонистонда кузатилган ер қимирлаши Ўзбекистоннинг ҳам тўрт вилоятида сезилган. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила кучи Сурхондарё вилоятида 3 балл, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 2 баллни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG