Ссылки доступа

Human Rights Watch Душанбени блоггерларни озод қилишга ва журналистларга босимни бас қилишга чақирди


Абдулло Гурбати и Далери Имомали
Абдулло Гурбати и Далери Имомали

Human Rights Watch (HRW) нодавлат инсон ҳуқуқлари ташкилоти Тожикистон ҳукуматини блогерлар Далери Эмомали ва Абдулло Гурбатини “зудлик билан” озод қилишга чақирди.

HRWнинг маълум қилишича, икки тожик журналисти касбий фаолияти учун ҳибсга олинган. Ташкилот ўз баёнотида, шунингдек, Тожикистон ҳукуматини ОАВ ва журналистларга босимни тўхтатишга чақирган.

HRWнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Сийнат Султоналиеванинг айтишича, “давлат органларини танқид қилиш жиноят эмас, шунинг учун блогерлар зудлик билан озод этилиши ва уларга қўйилган барча айбловлар олиб ташланиши керак”. Расмийлар HRW баёнотига ҳозирча изоҳ бермаган.

Далери Эмомали ва Абдулло Гурбати 15 июнь куни пойтахтнинг Шоҳмансур тумани прокуратураси томонидан ҳибсга олинган эди. Далери Эмомали ноқонуний тадбиркорликда, жиноят ҳақида атайлаб ёлғон маълумот берганликда ва Тожикистонда тақиқланган ташкилотларни қўллаб-қувватлаганликда, Абдулло Гурбати эса полиция ходимига нисбатан зўравонлик қўллаганликда айбланмоқда. Шу билан бирга, Далер ўзига қўйилган айбловларни қисман тан олди, бироқ Абдулло Гурбати барча айбловларни қатъиян рад этди.

HRW баёнотида ўтган ой давомида Тожикистонда журналистлар таъқиб қилинаётганидан хавотир билдирилган. Хусусан, блогер Хушом Гул ва журналист Улфатҳоним Мамадшоева май ойида Тожикистон ҳукумати томонидан ҳибсга олинган, деб хабар беради ташкилот.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари узоқ вақтдан бери Тожикистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини мунтазам равишда бузаётганликда танқид қилиб келади. Аммо тожик расмийлари бу айбловларнинг барчасини доимо рад этиб, Тожикистонда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги таъминланганини айтади.

XS
SM
MD
LG