Ссылки доступа

Сирдарёда қишлоқ хўжалиги бўлими ходими ўзини осиб қўйди


Ижтимоий тармоқларда «Боёвутда ташкилот ходимининг онлайн қимор қурбони бўлганлиги айтилмоқда» сарлавҳали хабар тарқалди. Сирдарё вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Аниқланишича, Боёвут тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келган Т.Б. 13 июн ўзи ишлаб келган туман қишлоқ хўжалиги бўлими маъмурий биносининг иккинчи қаватидаги бўш хонасида, иши билан боғлиқ бўлмаган ва ҳозирда аниқлик киритилаётган шахсий муаммолари сабабли хона эшигининг тўсинига сиртмоқ билан бўйин қисмидан осиб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳодиса жойи Боёвут тумани прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи аъзолари ва туман прокуратураси терговчиси томонидан кўздан кечирилиб, баённома расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG