Бу ҳақда Афғонистон темир йўл бошқармаси баёнотига таяниб, «Tolo News» хабар берди.
Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбари Бахт-Раҳмон Шарафатнинг айтишича, Афғонистон томонига Ўзбекистондан Афғонистонда транспорт лойиҳасини амалий амалга оширишни бошлаш таклифи билан мактуб келган.
«Кеча тунда Ўзбекистон томонидан электрон почта хабарини олдик. Улар трансафғон (темир йўл) лойиҳасини амалга оширишни бошлашга тайёр экани айтилди», — деган Шарафат.
Аввалроқ Афғонистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари ва Савдо вазири билан виртуал учрашувида икки давлат ўртасидаги «темир йўл режасини якунлаш» масаласини муҳокама қилганди. Шунингдек, «Мозори Шариф—Кобул—Пешовар» темир йўл қурилиш лойиҳаси ҳақида маълумот берилган. Ҳамда «Толибон» Ўзбекистонни Покистон билан боғлайдиган темир йўл йўналишини тасдиқлаган.