Ссылки доступа

Ўзбекистонда «Стелс-омикрон» аниқланди


Ўзбекистонда коронавирус омикрон-штаммининг энг юқумли деб айтилаётган Stealth-Omicron BA.2 варианти аниқланди. СЭС раҳбари COVID-19 билан касалланиш динамикасида сезиларсиз ўсиш кузатилгани, бироқ вакцинация ва ревакцинация жараёнларини тезлаштириш муҳимлигини қайд этди.

Ўзбекистонда коронавирус омикрон-штаммининг Stealth-Omicron BA.2 субварианти рўйхатга олинди.

Сўнгги бир ҳафта давомида касалланиш динамикасининг бироз кўтарилиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 17 июнь кунида 90 та, 18 июнь куни 108 та, 19 июнь куни 93 та, 20 июнь куни 87 та, 21 июнь куни 82 та, 22 июнь куни 98та касаллик қайд этилди.

Касаллик манбаи суриштирилганда 35−40 фоиз ҳолатда оиладан, 15−20 фоиз ҳолатда бемор кўшнилари ёки қариндошларидан, 7−8 фоиз ҳолатда жамоат жойларида, 5−8 фоиз ҳолатда иш жойида юқтириб олингани аниқланган.

СЭС раҳбари бугунги кунда мамлакатда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарорлиги таъминланиб келинаётгани, лекин ўтган икки йил давомида айнан июль-август ойларида касалланиш кўтарилганлиги қайд этилганини билдирди.

«Шунинг учун коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва бустер дозаси билан қайта эмлаш ишларини жадаллаштириш катта аҳамиятга эга», — деди у.

Айни кунгача, коронавирус инфекциясига қарши эмлашда қўлланилган жами вакциналар сони 57,7 миллион дозадан ошди. Улардан биринчи босқич эмланганлар 20 миллион 550 минг 541 нафарни, иккинчи босқичда эмланганлар 16 миллион 856 минг 230 нафарни, учинчи босқич ва бустер доза билан эмланганлар 20 миллион 355 минг 55 нафарни ташкил қилди.

12−18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 1 миллион 587 минг 480 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан биринчи босқич эмланганлар 863 минг 351 нафарни, иккинчи босқичда эмланганлар 675 минг 766 нафарни, учинчи босқич ва бустер доза билан эмланганлар 48 минг 363 нафарни ташкил қилмоқда, деди маълум қилди Баҳодир Юсупалиев.

XS
SM
MD
LG