Ссылки доступа

Қашқадарёда 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани айтилмоқда


Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани, айни пайтда унинг 6 ёшли оила аъзоси ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётгани, шифокорлар уларга ташхис қўя олишмагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ССВ томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат махсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилган.

«Вазият ўз назоратга олинган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади», — дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG