Ссылки доступа

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир туннель аниқланди


Иллюстративное фото
Иллюстративное фото

Фарғона вилоятининг Риштон туманида Қирғизистонга олиб борувчи yana бир ер ости туннели топилди. У лифт, электр ва кузатув камералари билан жиҳозланган.

23 июнь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида фуқаро Т. M.нинг уйида Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманига олиб борувчи ер ости туннели аниқланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган махсус тезкор тадбир давомида эркак киши бошқараётган юк машинаси тўхтатилди. Машинада ҳеч қандай ҳужжатлар бўлмаган iPhone 13 Pro Max, Samsung Galaxy S22 Ultra, RedMi Note 11 pro ва бошқа русумдаги 2707 дона мобил телефонлар топилди. Қурилманинг умумий қиймати 15 миллиард сомга баҳоланган. Улар процессуал тартибда ҳибсга олинди.

Туннель эркакнинг уйини кўздан кечириш чоғида аниқланган. Унинг кенглиги 1-1,5 м, баландлиги 2 м, узунлиги тахминан 130 м. Оператив кадрлардан кўри шмумкинку, туннел ёритиш ва кузатув камералари билан жиҳозланган, унинг поллари бетонланган, кириш қисми эса электр лифт билан жиҳозланган.

Хабарда айтилишича, ер ости йўли Қирғизистондан Ўзбекистонга инвентарларни етказиб беришда фойдаланилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ икки давлат ўртасида валюта ва турли юклар олиб ўтиладиган учта ўхшаш туннел топилгани ҳақида хабар берилган эди.

XS
SM
MD
LG